Испания чемпионатининг 27-турида "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилди. Шиддатли кечган учрашув мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб 25-дақиқада Наваснинг автоголи эвазига меҳмонлар ҳисобни очишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Роналду орадаги фарқни тенглаштирди. Ғалаба голини яна эски тандем томонидан киритилди – 81-дақиқаси Крооснинг бурчакдан етказиб берган тўпини Рамос дарвозага киритди. 

Ушбу турдан сўнг "Реал Мадрид" 62 очко билан "Барселона"ни (60 очко) ортда қолдириб, пешқадамга айланиб олди. 

Реал Мадрид – Бетис 2:1 
Голлар:
0:1 – 25, автогол Навас, 1:1 – 41 Роналду, 2:1 – 81 Рамос.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Иско (Асенсио, 79), Хамес (Васкес, 69), Роналду, Мората (Бензема, 71).
Бетис – Адан, Пеццелья, Тошка, Дурмиси, Манди (Рафа Наварро, 84), Пардо, Брашанац (Алегрия, 86), Себальос, Пиччини, Санабрия, Рубен Кастро (Петрос, 64).
Огоҳлантиришлар: Пиччини (30), Марсело (87).
Четлатиш: Пиччини (78).