Махсус топшириқли гуруҳ сирлари: кундалик ҳаётда сизга ёрдам берадиган маслаҳатлар 

Жаҳон 13 Март 2017 23249

Махсус топшириқли гуруҳ аскари мақсадга эришиш жуда мураккаб эканини яхши билади. Бироқ, катта қаршиликка қарамай, белгиланган вазифани бажариш керак, ҳамда бу ерда атрофдагилар ва ўзи билан ўзи аниқ ҳаракатлар тизимисиз ишни битириб бўлмайди. Бундай техникасиз қийин мақсадларга ҳаттоки ҳаётда ҳам эришиб бўлмайди. Қуйида махсус топшириқли отрядлар аскарларининг классик маслаҳатларини тақдим этамиз – улар дунёдаги барча замонавий армияларда қўлланилади.

Тартиб-интизомнинг баҳоси йўқ

Бугун оддий кишилар мақсадга эришиш ҳақида тинимсиз ўйлаши табиий. Бу борада китоблар ёзилган, ўнлаб муаллифлар илмий изланишлар олиб борди, бироқ бунга оддий принцип билан изоҳ бериш мумкин – тартиб-интизомсиз мақсадга эришиб бўлмайди. Худди шундай ҳолатда аскарга автоматизмда ишлаш ўргатилади, сиз ҳам маълум бир ҳолатда шубҳа-гумонга боришингиз керак эмас. Ҳаммасини бир бошдан ўйлаб кўриш учун эмас вақт қачондир топилади.

Ҳаёт бу оғриқ

Барча Рембо ҳақидаги фильмлардан оғриқ сен ҳалигача тирик эканлигингдан дарак беришини яхши эслайди. Бу руҳий жиҳатдан ҳам юз фоизга тўғри – агарда ҳис этиш хусусияти сақланиб қолинса, ҳаракат қилиш имконияти ҳам бор, қолгани эса унчалик муҳим эмас.

Эртага бугунгидан ёмонроқ бўлади

Вазият яхши томонга ўзгаришидан умид қилиш керак эмас. Бу оддий ҳолатларда ҳам камдан-кам юз беради. Ўзини анча оғир тажрибаларга тайёрлаш - вазифаларингиз тузилмасини аниқроқ тушуниш ва уни ҳал этишнинг янги усулларини қидиришни англатади. Чидамлиликни машқ қилдириб бориш – сиз эртага жангда ғолиб бўлишингиз учун қўллашингиз мумкин бўлган энг яхши нарсадир.

Дарс жараёнда қийин бўлсада, жангда осон бўлади

Қанча истасангиз шунча машқ қилишингиз ва нимагадир тайёрланишингиз мумкин, бироқ фақатгина реал вазиятдаги реал вазифалар сиз нимага қодир эканлигингизни кўрсатиб беради. Бу барча дуч келган нарсага ташланиш керак, дегани эмас. Назария ва амалиёт ўртасидаги масофани қисқартириш энг фойдалидир. Махсус топшириқли гуруҳларда турли машқлар орқали бир ҳаракатдан кейинги ҳаракатга тезлик билан ўтишга ўргатишади. Бу оддий ҳаётда ёрдам беради.

Вазминлик орқали кўп нарсага эришиш мумкин

Қўполлик ва ўзини тута олмаслик мағлубиятга олиб келади – буни барча яхши аскарлар билади. Вазифани босқичма-босқич ҳал қилиб бориш импульсив ҳамладан яхшироқ, рақибга ҳурматда бўлиш эса – дунёдаги энг асосий шараф қонунидир. Оддий ҳаётда бу нарсалар ҳарбий ҳаракатлардаги каби ишлайди.

Тактикасиз стратегия 

Қадимги жанг санъати бекорга икки бўлимга ажратилмаган – гап шундаки, стратегия барча исталган режа каби жанг бошланишига қадар ишлайди, холос. У қаерда рўй бериши эса аҳамиятсиз. Тактика – жавоб қайтариш санъати ва бошланғич режадан жуда кучли четлашиш эҳтимолини кўзда тутади. 

Жангда ғалаба қозониш, умумий ғалабани англатмайди

Энг машҳур ҳарбий услублар оддий ҳаётда ҳам қўл келади, у кўп ҳолларда одамнинг ичидаги “мени” билан узоқ муддатли жангга ўхшайди. Сизнинг жангингиз жуда узоқ давом этиши ва ундаги алоҳида тўқнашувлар сони юзлаб бўлиши мумкин – асосийси, нима у бу ҳарбий ҳаракатларга киришилганини ёдда тутишдир.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7738 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8582 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51030 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2987 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3610 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5289 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 909 Жамият
Кўпроқ янгиликлар