Марказий сайлов комиссияси тўрт нафар депутат ваколатини муддатидан илгари тугатди

Ўзбекистон 13 Март 2017 14499
Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси бир неча депутатлари ваколатини улар бошқа лавозимга тайинлангани муносабати билан тугатди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмат хабар берди.

42-Косонсой сайлов округидан сайланган Собитхон Тошпўлатович Турғунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланган.

18-Избоскан сайлов округидан сайланган Алишер Қаюмович Шадманов эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган.

128-Саноат сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Рустам Туйчиевич Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

66-Янгиер сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Жумановна Ўролова Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Шунингдек хабар қилинишича, Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2017 йил  14 март куни ўтказилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар