Brent нефти баррели нархи 2016 йил 30 ноябрдан бери биринчи марта 51 доллардан пастлади.

Май ойида етказилиб бериладиган нефть нархи 13 март эрталабки савдолар вақтида 0,7 фоизга тушиб, 50,94 долларни ташқил қилди.

WTI нефтининг нархи эса 0,85 фоизга камайиб, бир баррели учун 48,08 долларни ташкил қилган.