Нидерландия бош вазири Туркиядан узр сўрамаслигини айтди

Жаҳон 13 Март 2017 8220
Фото: RIA

Нидерландия бош вазири Марк Рютте мамлакатга Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу самолёти қўйилмагани учун ўз мамлакати ҳукумати номидан Туркиядан узр сўрашдан бош тортди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Узр сўраш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас, аксинча улар кечаги ишлар учун узр сўрашлари керак", деб айтган Рютте.

Рютте яна бир турк вазири Фатма Бетул Саён Кайя билан боғлиқ вазиятга ҳам тушунтириш берди. Унинг айтишича, Нидерландия ҳукумати аёл вазирни "масофани сақлаши кераклигидан" огоҳлантирган. "Бу биз кеча Роттердам майдонида кузатган хаос ва номақбул манзараларга олиб келди", деб айтди Рютте.

Эслатиб ўтамиз, Човушўғлу Роттердамда турк жамоаси билан учрашиб, уларга Туркияда ўтадиган конституциявий референдум ҳақида ахборот бериши керак эди. Кайя ҳам шу мақсадда Роттердамга келганда мамлакатдан чиқариб юборилган.

Нидерландиянинг бу хатти-ҳаракатларидан кейин Роттердам марказида, турк консуллиги биноси ёнида норозилик акциялари ўтган ва улар тартибсизликларга айланиб кетган. Намойишчилар Нидерландия ҳукуматининг турк вазирларига мамлакатга киришга рухсат бермаганидан норозилик билдиришган. Тартибсизликлар оқибатида 12 киши ҳибсга олинган. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған акс чоралар кўришга ваъда қилди. Шунингдек, Туркия ташқи ишлар вазирлиги Нидерландия элчисига таътилдан кейин Туркияга қайтмаслигини "тавсия қилган".

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8620 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42484 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68487 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41455 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 148729 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40039 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 1315 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1791 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар