Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг бошқарув ходимларига устамалар тўлаш умумий иш стажига боғлиқ равишда қуйидаги ҳажмда тўланади:

Устамага бўлган ҳуқуқ ходимларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бошқарув аппаратида ишнинг 49-ойидан бошлаб, кўрсатилган даврлар ҳисобга олинган ҳолда юзага келади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратида бошқарув ходимларининг устама олиш ҳуқуқини берувчи умумий иш стажига:

•  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратидаги иш даври;
•  Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратидаги, шу жумладан депутат сифатидаги, шунингдек бошқа давлат органларидаги иш даври;
•  ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратидаги ёки ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган органлардаги иш жойи сақланган вақт киритилади.
 
Меҳнат стажини аниқлаш учун меҳнат дафтарчаси асосий ҳужжат ҳисобланади. Устама ушбу ойда ишланган давр, шу жумладан таътиллар даври ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимнинг иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланиб қоладиган давр учун тўланади.

Меҳнат дафтарчасида ёзилмаган меҳнат стажи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан имзо чекилган маълумотномалар орқали тасдиқланиши мумкин.