Интернетда темир йўл кесишмасида  юз берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси видеоси пайдо бўлди. Чилида поезд темир йўлни қизил чироқда кесиб ўтмоқчи бўлган юк машинасига катта тезликда келиб урилиб, уни иккига бўлиб юборган.

Видеодан кўринишича, поездга жиддий шикаст етмаган ва у ҳаракатини давом эттираверган. Юк машинаси эса иккига ажралиб кетган. Маълум қилинишича, ҳайдовчи олинган жароҳатлардан вафот этган.

Шу ҳолат батафсилроқ акс этган бошқа бир видеода тўқнашув оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани айтилган. Шунингдек, поезднинг олди қисми яроқсиз ҳолга келганини кўриш мумкин.