Саудия Арабистони мудофаа вазири, иккинчи валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд 13 март куни амалий ташриф билан АҚШга йўл олди. Вазир Вашингтонда президент Дональд Трамп билан учрашади. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги хабар қилди

Вазирнинг АҚШда бошқа расмий шахслар билан учрашувлари ҳам режалаштирилган. 

Муҳаммад бин Салмон ал Сауд муносабатларни мустаҳкамлаш, икки давлат манфаатларига доир минтақавий масалаларни муҳокама қилади.