АҚШ президентининг ўғли Кичик Дональд Трамп отаси бизнесни бошқаришни унга топширгандан бери у билан деярли алоқа қилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда

“Ҳозирда биз у билан деярли алоқа қилмаяпмиз”, деб айтди Кичик Трамп. Шунингдек, у “сайловлардан кейин сиёсатда қатнашмаганини” айтган. “Мен ўзимнинг оддий ишимга қайтаман, бундан хурсанд бўламан деб ўйлагандим. Бироқ бунинг мазасини ҳис қилганингдан кейин кетишинг қийин бўлади", деб айтган Трампнинг ўғли.

Аввалроқ Трампнинг 38 та савдо маркаси Хитой томондан маъқулланган. Бу савдо маркалари бўйича ариза Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланишидан бир неча ой олдин Хитойга топширилган.