АҚШнинг НАТО бюджетидаги 2016 йилги ҳиссаси 45,9 фоизни ташкил этди. Умуман, альянсга аъзо 28 мамлакатнинг мудофаа мақсадларига сарфлаган маблағи 2010 йилги баҳода 892 млрд долларни ташкил этган.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг ҳар йиллик хавфсизлик бўйича ҳисоботида сўз юритилган. 

"АҚШнинг НАТО бюджетидаги улуши 2016 йилда 45,9 фоизни, Европа ва Канада ҳиссаси 54,1 фоизни ташкил этган. Европа давлатларининг бу йўналишдаги мудофаа харажатлари тарихда биринчи марта 3,8 фоизни ташкил этган", - дейилади ҳужжатда.