Туркия Нидерландияга ўз вазирларининг ушбу мамлакат ҳудудига киритилмагани бўйича иккита норозилик нотаси йўллади. Бу ҳақда Туркия ТИВ маълумотига асосланган ҳолда Анадолу ахборот агентлиги хабар берган.

Юборилган ноталардан бирида Туркия товон талаб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши қайд этилган.

Туркия ТИВ туркиялик вазирлар ва мамлакат фуқароларига муносабатларда йўл қўйилган қоида бузилишларини текширишга чақирган. Нотада шу ҳолатлар юзасидан маъмурий ва жиноий характердаги чоралар кўрилиши, якунда Туркия ТИВни натижалардан бохабар этиш сўралган.

Шунингдек, Туркия ўз вазирларига кўрсатилган муносабатни қаттиқ қоралаган. Қайд этилишича, Нидерландия ҳукумати қарорлари дипломатик этикетдан ҳамда умум томонидан қабул қилинган халқаро нормалардан йироқдир.

«Туркия Нидерландиянинг хат орқали расман узр сўрашини кутмоқда», - дейилган ҳужжатда.

Нидерландия ва Туркия муносабатларида таранглик