Туркиянинг жануби-шарқида Курдистон Ишчилар партиясига қарши кенг кўламли амалиёт ўтказилмоқда.

Чегара ҳудудидаги Диёрбакир ва Бингел вилоятларида жойлашган Кулп, Лидже ва Хани туманларида ўтказилаётган ушбу тадбирларга хавфсизлик кучларининг 7 минг нафардан ортиқ ходими жалб этилган.

Диёрбакир губернатори маълумотига кўра, Лидже туманида террорчиларга алоқадорликда гумон қилиниб, 2 киши қўлга олинган. Шу ҳудудда жойлашган иккита қишлоқдаги 8та уй тинтув қилинган.

Умуман, амалиёт бошланган 5 март кунидан буён шу вақтга қадар партия вакиллари яширинадиган 19та  бошпана, шунингдек партиянинг 7та объекти ва улкан миқдордаги гиёҳванд моддалари партияси йўқ қилинган.