Америкалик актёр Уилл Смит дунёдаги энг баланд шаршара ҳисобланувчи Викторияда банжи-жампинг билан шуғулланди. Мазкур шаршара Замбия ва Зимбабве чегарасида жойлашган, деб хабар қилмоқда TMZ.

Актёрнинг оёқларига узун эластик арқон боғланган, шундан сўнг, у қўлида унча катта бўлмаган камерани ушлаган ҳолда кўприкдан пастга сакраган. «Бу жуда ажойиб кадр бўлади», — деган Смит, арқонда оёғидан осилиб турар экан. Унинг қўшимча қилишича, Смит бу ҳақда 20 йил орзу қилган. 

Виктория — бу дунёдаги баландлиги 100 метр, эни 1 кмдан ошадиган ягона шаршарадир. У Африканинг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади.