Acibadem клиникасининг юқори малакали уролог-шифокори, тиббиёт фанлари профессори Сельчук Южел “Kun.uz” мухбирига урологик касалликларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақида сўзлаб берди. 

— Профессор, урологга кўпинча қайси касалликлар билан мурожаат қилишади?

— Простата аденомаси - ҳар олтинчи эркакда учрайдиган, энг кенг тарқалган касаллик. “Хавф гуруҳи”да – 50 ёшдан ошган кишилар. Простата аденомаси ривожланишининг сабаби – ёш ўтган сайин эркаклар организмида кузатилувчи гормонал бузилишлар. Ундан кейинги ўринларда буйраклар саратони, ўт қопи саратони, пешобни тутиб тура олмаслик, эректиль дисфункция (жинсий қувватсизлик) касалликларини қайд этиш мумкин.  Болаларни эса кўпинча буйраклар касаллиги ва пешоб йўлидаги инфекциялар безовта қилади. 

— Урологиядаги муаммоларни четлаб ўтиш учун нималарни тавсия қиласиз?

— Репродуктив саломатлик борасида, худди бошқа соҳалар каби, болаликдан қайғуриш керак. Касалликни илк ривожланиш босқичида аниқлаш ёки уни даволаш учун болаларнинг, айниқса ўғил болаларнинг ота-оналари жуда эътиборлари бўлишлари лозим. Агар бола ҳожатга чиқишга қийналса ёки аксинча, тез-тез у ерга чиқса, бу шифокорга мурожаат қилиш учун етарли асос бўла олади. Агар сиз пешоб чиқариш йўли ўз жойида эмаслигини сезган бўлсангиз, мутахассисга мурожаат қилишингиз зарур. Болани чўмилтираётган пайтингизда унинг мояклари тўлиқ тушган ё тушмаганлигига эътибор беринг. Агар мояклардан бири тўлиқ тушмаган бўлса, бу келгусида бепуштликка олиб келиши мумкин. Агар мояклар организм ичида қолиб кетса, бу саратон ривожланишига олиб келади. Агар боланинг буйраклари ёки ўт қопида тош бўлса, у қорин оғриғидан шикоят қилади. Болаларда тош ҳосил бўлгандаги оғриқ катталарникидан фарқ қилади. Боланинг иссиғи чиқиб, титроқ босиши мумкин. Шундай белгилар сезилган тақдирда, шифокорга мурожаат қилинг. Бундан ташқари, касаллик ирсий бўлса, унинг ривожланиш эҳтимоли юқорироқ  бўлади. 

Инсон неча ёшда бўлишидан қатъи назар, ҳар йили бир марта УТТдан ўтиш керак, бу ўсимтани эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

Туз истеъмолини камайтириш, газли ичимликлар, лимонадларни ичмаслик ҳамда апельсин рангидаги меваларни емасликни тавсия қиламан. Бу сийдик йўли тизимига салбий таъсир кўрсатади.
— Простата аденомасини қандай бартараф қилиш мумкин?
— Простата аденомасининг профилактика усуллари йўқ. Бироқ сиз простата саратонининг олдини олишингиз мумкин. Бунинг учун 50 ёшдан ошган эркакларга камида йилда бир марта уролог-шифокорга кўриниш ва қон таҳлили ўтказиш тавсия қилинади. Простата саратони дунёда касалланганлар сони бўйича ўпка саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. 

— Маълумки, Acibadem касалликларни даволашда энг янги технологияларни қўллайди. Урологияда қўлланиладиган технологиялар ҳақида сўзлаб бера оласизми?

— Сиз ҳақсиз. Бизнинг клиникаларимизда энг замонавий текширув воситалари (ҳам технология, ҳам лабаратория) қўлланади, улар муаммони аниқ белгилашда ва шунга асосланиб самарали даволаш муолажаларини қўллашда ёрдам беради. Илғор ташхис воситалари шифокорларга касалликларни эрта босқичлардаёқ аниқлаш имконини беради. 

Даволаш технологиялари ҳам катта аҳамиятга эга. Ахир урология, айниқса болалар урологияси – шифокорлардан юқори аниқликни талаб қилувчи жуда нозик соҳа.

Acibadem клиникаси ўз беморларига энг янги тиббий технологиялар ёрдамида минимал инвазив урологик операцияларни таклиф этади. Бундай операциялар кўпроқ самара беради ва анъанавий усуллардан фарқли ўлароқ камроқ жароҳат етказади. 

Бундай операцияларда жарроҳлик аралашуви бир сантиметр атрофидаги бир неча кичик кесимлар орқали амалга оширилади. Шу боис болалар оғриқни деярли ҳис қилишмайди, уларда оддий операциялардаги каби катта чандиқ излари қолмайди, қайта тикланиш муддати эса сезиларли даражада қисқаради, натижада болалар тез орада ўз уйларига қайтишлари мумкин бўлади. 

Хусусан, сўнгги авлод технологияси – «Да Винчи» роботи беморларда урологик операцияларни ўтказишда катта муваффақиятларга эришиш имконини бермоқда. Бу энг мураккаб операцияларини жарроҳ бошқаруви остида максимал даражада аниқлик билан амалга оширувчи ноёб технологик ускуна. Бу робот инсон қўлидан анча аниқроқ ва тезроқдир. У шифокорлар уддасидан чиқа олмайдиган, етиш энг қийин бўлган жойларга ҳам ета олади. Шу билан бирга қурилма операция қилинаётган соҳанинг ҳатто ўн карра катталаштирилган тасвирини акс эттиради. Унинг иштирокидаги операциялар минимал инвазив усулда бажарилади. 

— Бизга маълумки, сиз Тошкентда шифокорлар учун семинар ўтказиб, беморларни бепул қабул қилдингиз. Ўз кузатувларингиз билан бўлиша оласизми?

— Худди шундай. Acibadem клиникаси ўзбекистонлик ҳамкасблар учун хорижлик шифокорлар иштирокида мунтазам равишда семинарлар ва консультациялар ўтказади, шунингдек ташхис қўйиш ва касалликларни даволашдаги янги усуллар борасида тажриба алмашади. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг юқори профессионал даражасини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, бироқ уларнинг аниқ ташхис қўйишлари учун баъзан зарур технологиялар етишмайди. Acibadem клиникаси қимматбаҳо ташхис ва даволаш ускуналари харидига катта сармояларни йўналтириб, технологик база ривожига катта эътибор қаратади.

Профессор Сельчук Южел – Acıbadem клинкасининг урология соҳаси бўйича етакчи мутахассиси, катталар ва болаларда урогенитал касалликлар ва паталогияларни даволаш билан шуғулланади. 
Доктор базавий таълимни Туркияда олган, сўнгра узоқ йиллар мобайнида АҚШ университетларида, жумладан Ҳарвардда, урология соҳасидаги америкалик етакчи мутахассислар бошчилиги остида малака ошириш билан шуғулланган. Бугунги кунда у Истанбулдаги Acibadem-Атакент клиникасида катталар ва болалардаги урологик касалликлар ва паталогияларни даволаш билан шуғулланади. Профессор кўплаб илмий ишлар муаллифи бўлиб, Европа ва Америкадаги кўплаб профессионал урологик ташкилотларнинг аъзолари ҳисобланади. 

Реклама ҳуқуқи асосида.