Ўзбекистонда фармацевтика саноатига турли имтиёзлар тақдим этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон 13 Март 2017 5981

Сўнгги йилларда фармацевтика саноатида маҳаллий дори ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда. 2010 йилдан бери соҳада 501,9 млн доллар сармоя ўзлаштирилган, шундан 135,6 млн доллари тўғидан-тўғри хорижий инвестициялардир. 99та янги саноат иншоотлари барпо этилди. Натижада маҳаллий дори-дармонларнинг фармацевтика бозоридаги улуши 55 фоиздан ошди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 2 мингдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилади, уларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 62 фоизни ташкил этади.

Бироқ, булар етарли эмас. Шунга кўра, Ўзбекистонда маҳаллий фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожлантириш бўйича қонуний асосларини такомиллаштириш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Президентининг «Республика фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чоралар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси шулар жумласига киради. У меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокама учун эълон қилинган. 

Қарор лойиҳасига мувофиқ, дори-дармонлар, маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган тиббий аҳамиятга молик анжомлар ва ёрдамчи материалларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини 2021 йил 1 январига қадар Республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, материаллар, бутловчи жиҳозлар ва эҳтиёт қисмларни республикага олиб киришда божхона тўловларидан (божхона рўйхати учун тўловлардан ташқари) озод қилиш режалаштирилган. 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва ёрдамчи материалларга ҳам шундай имтиёзлар қўлланилади. Бунда, ушбу олиб кирилаётган маҳсулотлар Давлат рўйхати асосида ишлаб чиқарилувчи дори воситалари ва тиббиёт анжомларини ишлаб чиқаришда фойдаланилиши керак. 

Ушбу фармацевтика корхоналари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда Давлат рўйхати асосида ишлаб чиқарилувчи дори воситалари ва тиббиёт анжомларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва ёрдамчи материаллар учун қўшимча қиймат солиғи ва акциз солиғидан ҳам озод этилади. 

Лойиҳада мазкур соҳанинг кичик корхоналарига 2017 йил 1 апрелидан бошлаб ишчи-хизматчилари сонини солиқ тоифалашувини ўзгартирмасдан 200 нафарга етказишга рухсат бериш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, Молия вазирлигига даволаш муассасалари томонидан Республикада ишлаб чиқарилган ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик тиббий анжомлар ва дори воситаларининг рўйхатига киритилган тиббий анжомлар ва дори воситаларининг чет элда ишлаб чиқарилган намуналарини харид қилиш бўйича битимларни рўйхатга олишни бекор қилиш вазифасини топширади. 

Ўзбекистон Марказий банки ваколатли тижорат банклари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва ёрдамчи материалларни импорт қилиш учун зарур бўлган маблағларни шу ҳақдаги ариза келиб тушганидан 90 кундан кечиктирмасдан конвертация қилиши керак бўлади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар