Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш тартиби бўйича хабарга аниқлик киритди

Ўзбекистон 13 Март 2017 9388

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ҳазрати Имом мажмуасига аёллар калта кийимда ва рўмолсиз кирмаслиги тавсия қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, бундай маълумотни рад этди. 

Бундан олдинроқ  Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш тартибини ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган, унга кўра мажмуа ҳудудига аёлларга калта либосларда ва бош кийимсиз кирмаслик тавсия этилганди.

Энди аниқлик киритилишича, бу мажмуа ҳудудидаги «Мўйи Муборак» мадрасаси — муқаддас Қуръони Карим жойлашган музейга аёллар бошини рўмол ёки шарф билан ўраган ҳолда кириши тавсия этилган. Зиёратчи аёллар ҳам бошига рўмол ёки шарф ташлаб олиши тавсия қилинади. Шунингдек, музей ҳудудида баланд овозда гапирмаслик, баҳслашмаслик, видео ёки фотога олмаслик сўралади.

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида эса чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, майсазорда юриш, гулларни узиш, скейтборд ва роликда учиш, велосипед ҳайдаш каби ҳаракатлар тақиқланади.

Музей сайёҳлик мавсумида — 1 мартдан 30 июнга қадар, шунингдек, 1 августдан 30 ноябргача шанба ва якшанба кунлари ҳам соат 9:00 дан 16:00 га қадар ишлайди. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар