Американинг Baker Hughes компанияси томонидан эълон қилинган АҚШдаги бурғилаш ускуналари сонига доир маълумотлардан сўнг, жаҳон нефть нархи пасая бошлади. Савдолар натижалари шундай дейишга асос бўлмоқда. 

Хусусан, Brent навли Шимолий денгиз нефть аралашмаси учун май ойи фьючерси 0,68 фоизга арзонлашиб, бир баррели 51,02 долларга пасайди. WTI навли нефтнинг апрель ойи фьючерси 0,82 фоизга пасайиб, бир баррели 48,09 долларни ташкил этган. 

Baker Hughes маълумотларига кўра, 10 март кунги ҳолатга биноан, АҚШда нефть қазиб олувчи бурғулар сони 12 донага ортиб, 768 донага етган. 

Нефтнинг арзонлашувиа АҚШ энергетика вазирлигининг мамлакатдаги нефть захирасига доир ахбороти ҳам таъсир кўрсатган. Ўтган ҳафтада захиралар 8,2 миллион баррелга ошгани хабар қилинган. Шу билан Америкада 528,4 миллион баррель нефть сақланади.