10 йил давомида 26 миллион америкалик тиббий суғуртасиз қолади

Жамият 14 Март 2017 2195

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти “Америка тиббий ёрдами” тўғрисидаги қонун лойиҳасини таҳлил қилди ва уни амалга ошириш 10 йил давомида 26 миллион америкалик томонидан суғуртанинг йўқотилишига олиб келиши ҳақида хулосага келди, деб хабар бермоқда Politico нашри.

Айни дамда конгрессда республикачилар томонидан тайёрланган “Америка тиббий ёрдами” тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда, у президент Барак Обама томонидан 2010 йилда қабул қилинган “Тиббий ёрдам” тизимини алмаштириши мўлжалланган (Obamacare). Оқ уйда қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

"2026 йилга келиб республикачилар режаси доирасида умумий ҳисобда 54 миллион киши суғурта қилинмаган бўлади, бу Оқ уй таҳлилида келтирилган. Бу амалдаги қонунчиликка (Obamacare) кўра тахмин қилинаётган сондан икки баробарга кўпдир", - дея таъкидлайди нашр.

Келтирилган 26 миллион кишидан 17 миллиони кам таъминланган оилалардан иборат бўлиб, улар ҳозирда Medicaid дастури бўйича кўмак олади, олти миллиони эса – хусусий шахслар, яна уч миллион киши – иш берувчи томонидан суғурта харид қилиб бериладиганлар, деб аниқлик киритди Politico.

Тақдим этилган ҳисоб-китоблар АҚШ конгрессининг бюджет бўйича бошқармаси маълумотларидан бироқ ёмонроқ, унинг рақамларига кўра – суғурта харид қила олмайдиганлар сони 24 миллион кишини, суғуртасиз эса ҳаммаси бўлиб эса 50 миллион америкалик қолади – 2010 йилги ислоҳотдан аввалги рақамлар. Бироқ республикачиларнинг таклифи АҚШ бюджет дефицитини 2026 йилга келиб 337 миллиард долларга қисқартириш имконини беради.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси “нархлар пасайишини таъминлайди ва сифатли ҳамда кўпчилик ҳамёнига тўғри келадиган тиббий хизмат кўрсатилишини яхшилайди”.

Obamacare ислоҳотини бекор қилиш Дональд Трампнинг сайловлардаги бош ваъдаларидан бири эди. Вакиллар палатасидаги республикачилар ислоҳот бўйича ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишди ва унинг бир қатор муҳим жиҳатларини тегишли қўмиталардан ўтказишга муваффақ бўлдилар. Бироқ сенатдаги бир қанча республикачилар ислоҳотга салбий муносабатда бўлиб қолмоқда. 

Республикачиларнинг Obamacare’ни бекор қилишдаги энг муҳим таклифи – жисмоний шахслар ва иш берувчилар учун тиббий суғурта йўқлигига қўйиладиган жарималарни дарҳол бекор қилиш. Шунингдек суғурта харид қилган жисмоний шахслар ва иш берувчиларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш мўлжалланмоқда. 

Аввалги ислоҳот билан боғлиқ аксарият солиқлар 2018 йилнинг 1 январидан бекор қилиниши мумкин. Шунингдек Обама ислоҳоти билан кўзда тутилган Medicaid – камбағалларга тиббий ёрдам дастурини кенгайтиришни чеклаш ҳам режалаштирилган.

2010 йилги соғлиқни сақлаш ислоҳоти кам таъминланганларга тиббий суғурта учун субсидияларни кўзда тутарди. Шу билан бирга, барча америкаликларга суғурта харид қилиш мажбурий қилиб қўйилди ва унинг йўқлиги учун жарималар белгилаш назарда тутилди. АҚШда ислоҳот туфайли суғурта бозорининг монополиялашиши юз берди, ўрта синфдаги америкаликлар учун суғурталар қиймати жиддий равишда ошди, бу эса сайловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар