Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15, Сурхондарё вилоятида 14-19 даражагача илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, айрим жойларда 5 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.