2017 йилда маҳаллий корхоналар импортни 23 фоизга камайтириши кутилмоқда

Иқтисодиёт 14 Март 2017 6107

Бугун, 14 март куни Иқтисодиёт вазирлиги томонидан “Саноат кооперацияси ҳамда махаллийлаштириш жараёнларини ривожлантириш истиқболлари”га бағишланган оммавий ахборот вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ҳамда материалллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш иқтисодиётни янада барқарор ва изчил ривожланишида, унинг ташқи омилларга тобелигини камайтиришда, ишлаб чиқариш жараёнларига янги самарали технологияларнинг татбиқ этилишини жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу соҳани ривожлантириш бўйича мамлакатимизда қабул қилинаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2010-2016 йилларда 2000 га яқин маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилди ва бунинг натижасида умумий импорт ўрнини босиш самарадорлиги 7,5 млрд. АҚШ доллардан кўпроқни ташкил этди.

Импорт таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги уч йил ичида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига 100 дан ортиқ гуруҳ товарларнинг импорти бутунлай тўхтатилган (масалан, шахта вагонеткалари, вакуум насослар, кўтарма кранлар, ўтга ва кислотага чидамли материалларнинг айрим турлари, ҳар хил турдаги қурилиш жиҳозлари, сэндвич панеллар, сунъий синтетик газонлар, шиша банкалар, бутилкалар, крахмал, нон маҳсулотлари учун ачитқилар ва бошқалар), шунингдек, 350 дан ортиқ турдаги маҳсулотни четдан келтириш 2 баробардан зиёдга камайган (шу жумладан: телевизорлар, совутгич ва музлатгичлар, ёритиш мосламалари, чангютгичлар, автомобил фильтр ва радиаторлари, пўлат қувурлар, керамик плиталар, синтетик толаларнинг айрим турлари, тиббиёт ампулалари, полиграфик бўёқлар, болалар ўйинчоқлари, спорт анжомлари ва ҳ.к.).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидаги топшириғига асосан, иқтисодиётнинг тармоқлари кесимида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш ҳисобига импорт ҳажмини камайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тармоқ корхоналарининг имкониятларини батафсил ўрганиш натижасида, 2017 йилда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва импорт ўрнини босувчи янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ташкил қилишга йўналтириш ҳисобига импортни 1,1 миллиард доллардан ортиқроққа ёки 23% га камайтириш имконияти аниқланди.

Шу билан бирга, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бугунги кунда импорт қилинаётган маҳсулотларни ҳудудий тасарруфдаги кичик корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

Маълумот ўрнида: Ҳозирги вақтда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 900 миллиард сўмлик 400 дан ортиқ қўшимча лойиҳалар аниқланган бўлиб, ушбу лойиҳаларда маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қуйилгандан кейин маҳаллийлаштириш дастурига қўшилиши ва белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 14776 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17453 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48246 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105752 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 198 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 2090 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 444 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 979 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 441 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 593 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар