АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден Байден институтини очиш учун Делавэр Университети ходимлари сафига бориб қўшилади, деб ёзмоқда Washington Post нашри.

Нашрда ёзилишича, янги институт иқтисодий ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ва судда ишларни маълум тартибда кўриш (ҳал қилиш) каби масалаларни ўрганиш билан шуғулланади.

Байден АҚШ давлати сиёсати ва бошқарув мактаби доирасида ўз фаолиятини олиб борадиган бу институтга раҳбар бўлади.