Бутун, 14 март куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ёмон об-ҳаво шароити туфайли дам эълон қилинди. Шаҳарга қор бўрони яқинлашмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, бугун кучли шамол ва изғирин сабабли умуман кўчага чиқиш хавфли бўлади.

"БМТнинг марказий муассасалари мажмуаси 14 март куни ёмон об-ҳаво туфайли ёпиқ бўлади", деб айтилди БМТ матбуот хизматида. 

Аввалроқ ёмон об-ҳаво сабабли Германия канцлерининг 14 март куни Вашингтонга ташрифи бекор қилингани маълум қилинганди. Шу сабабли Меркель ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашувини 17 мартга кўчиришга қарор қилинган.