Дания шаҳзодаси Ричард вафот этди

Жамият 14 Март 2017 3819

Дания қироличаси Маргретнинг синглиси турмуш ўртоғи, шаҳзода Ричард Берлебург 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.  

Тўлиқ исми Ричард Казимир Карл Август Константин цу Сайн-Витгенштейн-Берлебург бўлган шаҳзода Ричард Дания қироличасининг синглиси малика Бенедиктенинг турмуш ўртоғи бўлган.

Охирги йилларда шаҳзода Ричард соғлиғида жиддий муаммолар кузатилган, у тери саратонидан 2003 йилда Германияда даволанган. Шундан кейин унинг сон қисмида зарарли ўсимта борлиги ташхиси қўйилган.

Кўпроқ янгиликлар