Думадагилар Мисрдаги россиялик ҳарбийлар ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Жаҳон 14 Март 2017 7360

Россия Давлат думасининг мудофаа қўмитаси раҳбари биринчи ўринбосари Андрей Красов россиялик ҳарбийлар Миср ҳудудига жойлаштирилгани ҳақидаги хабарни навбатдаги чўпчак деб атади.

«Бу албатта навбатдаги тўқима гап. Бундай хабар тарқатишдан мақсад вазиятни таранглаштиришга эришишдир. Биз ўз ҳаракатларимизни оқибатни ўйлаган ҳолда амалга оширамиз ва биз ҳеч кимдан ҳеч нарсани яширмасдан ҳаракатланамиз. Биз ўз ҳаракатларимизни алоқадор давлат билан келишган ҳолда амалга оширамиз», — дея Красовнинг сўзларини келтирган РИА Новости.

У Россиянинг Суриядаги муваффақиятлари кимлардадир «Москвани яккалаб қўйиш» ниятини туғдиргани ҳақида айтиб ўтган.

«Мен ғарблик ҳамкасбларимиздан ҳамма жойдан Россиянинг изини қидиришни бас қилишни сўрардим. Улар ажойиб давлатни вайрон қилишди ва ўрнига янгисини тузишмади», — дея қўшимча қилган у.

Бундан олдинроқ россиялик ҳарбийлар гуруҳи Миср ва Ливия чегараси яқинига келтирилгани, бу гуруҳ Ливиядаги радикал кучларга қарши кураш олиб бораётган Халифа Хафтар гуруҳига қурол-яроғ етказиб берилишини таъминлаш учун жойлаштирилгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар