Дубай полицияси Гиннеснинг дунёдаги энг тезкор полиция автомобили бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақида Gulf News'да хабар берилди

Гиннеснинг жаҳон рекорди делегацияси Дубай полицияси раҳбари генерал-майор Абдулла Халифа Ал-Мерри билан учрашди ва унга душанба куни энг яхши полиция амалиёти 11-форумида сертификатни топширди. 

Дубай полициясининг Bugatti Veyron суперавтомобили АҚШнинг максимал тезлиги соатига 360 километрни ташкил қиладиган Lamborghini автомобили рекордини ортда қолдирди. 

Bugatti Veyron'нинг максимал тезлиги соатига 407 километрни ташкил қилади, 16 цилиндрли автомобиль 1200 от кучига тенг қудратга эга. Бу эса унга атиги 2,5 сонияда 100 километр/соат тезликни қайд этишига имкон беради. 

Дубай полициясида шунингдек Lamborghini Aventador LP 700-4, Aston Martin One-77, Bentley Continental GT, Ferrari FF, Audi R 8, Nissan GTR, Mercedes SL 63 ва Maclaren MP4-12C автомобиллари ҳам хизмат кўрсатади.