Facebook фойдаланувчиларга доир маълумотлар ишлатилишини тақиқлади

Технология 14 Март 2017 2628

Facebook компанияси раҳбарияти дастурлар ва иловалар ишлаб чиқарувчиларга фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқда сақланаётган маълумотларидан таъқиб қилиш мақсадида фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Янги тақиққа биноан, иловалар яратиш мақсадида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига тегишли маълумотларни олган ишлаб чиқарувчилар улардан рухсатсиз фойдаланиш, олиш ёки ошкор қилинишини чеклашга доир чоралар кўриши керак бўлади. 

Таъкидланишича, 2016 йил кузида Америка фуқаро эркинликларини ҳимоя қилиш иттифоқи (ACLU) аниқлашича, Facebook ва унга тегишли бўлган Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар маълумотларини Geofeedia фирмасига берган. У ҳуқуқ тартибот идораларининг буюртмаси бўйича кузатув иловаларини ишлаб чиқади. 

Кейинчалик, иккала компания ҳам Geofeedia фирмасининг аккаунтларга киришини тўхтатди, бироқ, шу пайтга қадар Facebook компанияси илова ишлаб чиқарувчиларга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълумотларидан фойдаланишни тақиқловчи сиёсати ишлаб чиқилмаган эди. 

Кўпроқ янгиликлар