Ford техник хизмат кўрсатишнинг янги усулини ўйлаб топди

Технология 14 Март 2017 4340

Американинг Ford компанияси дилерлик марказларида техник хизмат кўрсатишнинг янги усулини ўйлаб топди. Ишлаб чиқарувчи Panasonic компаниясининг Шимолий Америкадаги шўъба корхонаси билан ҳамкорликда SmartService Kiosk терминалини ишлаб чиқди. У техник хизмат кўрсатиш рўйхатига ёзилиш жараёнини енгиллаштиради. 

Терминаллар техник хизмат кўрсатишни автоматлаштиришга ёрдам беради. Улар кечаю-кундуз ишлайди, машина калитини қолдириш ва олиш имконини беради. Унда зарурий хизматни танлаш ҳамда бажарилган хизмат учун пластик картада тўлаш мумкин. Калитни топширгач, машина эгасининг электрон почтасига 
QR-кодли мактуб келади, уни машинани олиш вақтида сканердан ўтказиш талаб этилади. 

Янги терминаллар шу йилнинг январь ойидан Мичиган штати Бирч Рандаги дилерлик марказларидан бирида синовдан ўтказилмоқда. Шундан сўнг, терминаллардан тижорий фойдаланиш хусусида якуний хулосага келинади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар