General Electric вице-президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади

Ўзбекистон 14 Март 2017 7028

General Electric (GЕ) вице-президенти ва бош ижрочи директори Рональд Ж.Поллетт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади. Унда 2017 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган самарали учрашув учун ташаккурнома баён қилинган. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва GЕ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ва  энергетика, нефть-газ, транспорт, соғлиқни сақлаш ва авиация соҳаларидаги истиқболли йўналишлар белгилаб олинган. 

"Бизнинг Ўзбекистондаги компаниямиз фаолиятига юксак баҳо берилгани учун чуқур миннатдорчилигимни билдираман ва ишончим комилки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва General Electric томонидан имзоланган Англашув Меморандуми бизнинг муносабатларимиз ривожи тарихида янги даврни бошлаб беради", - дейилади мактубда. 

Юқорида қайд этилган Меморандум асосида яратилаётган ишчи гуруҳлар икки томон ҳамкорлигига мунтазамлик бахш этиши таъкидланган. Шунингдек уларнинг мамлакат иқтисодиётининг тезкорлик билан ривожланиши ва Ўзбекистонга технологиялар ҳамда инвестициялар киритишга туртки бериши қайд этилган.

General Electric вице-президенти Ўзбекистон ва GЕ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига ишонч билдирган. 

"Юқорида санаб ўтилган соҳалардаги ноёб тажриба ва технологияларга эга компаниямиз нафақат юқори технологик ускуналар етказиб берувчиси сифатида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёр, балки глобал таълим ресурслари ва GЕ стандартларидан фойдаланган ҳолда маҳаллийлаштириш, шу жумладан профессионал ўқув дастурини амалга ошириш ва маҳаллий кадрларни тайёрлаш имкониятларини ўрганишдан ҳам манфаатдордир", - деб ёзади GЕ вице-президенти. 

Мактуб сўнггида General Electric вице-президенти Рональд Ж.Поллетт Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига мустаҳкам соғлиқ, тинчлик ва фаровонлик тилаб қолган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар