Грецияда Эрдўғанни ташвиқот қонунини бузишда айблашди

Жаҳон 14 Март 2017 6454

Туркия ва Нидерландия ўртасидаги можаро шуни кўрсатадики, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 16 апрель куни ўтказиладиган мамлакат конституциясига тузатишлар киритиш бўйича референдумда ютқазишини билганини билдиради. Шунинг учун у ўзига душман ахтариб, жамиятни ўз манфаати атрофида бирлаштиришни истамоқда. Бу ҳақда Грециядаги militaire.gr сайти хабар ёзган.

Хабарда қайд этилишича, Эрдўған бу ҳаракатлари билан хорижда сайловолди ташвиқоти ўтказишга тақиқ бўйича қонунларни бузмоқда.

"Эрдўған иложсиз қолди, у референдум арафасида яққол мағлубиятини ҳис қилди ва халқни ўз манфаати йўлида бирлаштириш учун ташқи душман қидирди. Референдумда "ҳа" жавоби берилса, мутлақ ҳокимиятга эришади ва унинг ваколатлари султонларникидан ҳам кўп бўлади", — дейилган "Қонун Эрдўғанга хорижда ташвиқот ўтказишни тақиқлайди. Нега у қичқирмоқда?" номли мақолада.

Конституциядаги ўзгаришлар Туркияда бошқарувнинг парламентдан президентлик шаклига ўтказилишини назарда тутади. Бу мамлакат президентига фавқулодда ҳолат эълон қилиш, вазирлар ва юқори мартабали мансабдорларни тайинлаш, шунингдек, парламентни тарқатиб юбориш имкониятини беради.

"У ҳар куни Грецияга иғво қилиш билан шуғулланади, аммо бу туркни ўтказишмади.

Энди у бу ишини Германия, Австрия ва Нидерландияга қарши олиб бормоқда. Бу давлатлар ўз ҳудудида унга ташвиқот ишлари ўтказишга рухсат бермади. У бу ҳаракати орқали ўзи жорий этган қонунларни қўпол равишда бузмоқда", дейилган мақолада.

Хорижда истиқомат қилувчи турклар илк марта 2014 йили Европа мамлакатларидаги консулхоналарда президентлик сайловларида қатнашганди. Улар кейинроқ 2015 йили ҳам консулхоналарда парламент сайловларида овоз беришди.

"Эрдўған ҳали бош вазир эканида Миллий кенгашга 298 рақамли қонун лойиҳасини тақдим этганди (2008 йилнинг 22 январида - таҳр). Унда сайловларни ўтказиш тартибини ўзгартириш ва сайловчилар рўйхатини тузиш таклиф этилганди. Қонуннинг 94 моддасига кўра хорижда ташвиқот ўтказишни тақиқлаш назарда тутилганди", дея ёзилган нашрда.

Туркия ва Нидерландия ўртасидаги дипломатик можаро нидерландлар турклар делегацияси самолётига қўнишга рухсат бермагач юзага келди. ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги Туркия делегацияси Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида турк жамияти қаршисида конституцияга киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар ҳақида нутқ қилмоқчи эди. Нидерландия ҳукумати эса хавфсизлик нуқтаи назаридан унинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Кун янгиликлари
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 7885 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 38415 Ўзбекистон
Милицияга «Самарқанд дарвоза»га бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берилди
20:59 2786 Жамият
Ходорковский ҳаракати Россия президентига қарши акция ўтказмоқчи
20:49 1263 Жаҳон
МПА Тошкент шаҳар бўлими ногирон ўсмирларни волейбол жамоасига таклиф қилади
20:45 229 Спорт
Cadillac 4 йил ичида 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи
ЖЧ-2026’да конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилиши расман маълум қилинди
20:25 2485 Спорт
Катта миқдорда "сунъий қон" олиш усули ишлаб чиқилди
20:09 1263 Жамият
Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади
Туркия АҚШдан Гуленни вақтинчалик ҳибсга олишини кутмоқда
19:56 1282 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар