«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мюнхеннинг «Бавария» клуби яримҳимоячиси Жошуа Киммихга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Mirror.

Манба берган хабарга кўра, испаниялик мутахассис ўз жамоаси сафини қанот ҳимоячилар ва яримҳимоячилари эвазига кучайтиришни режалаштирмоқда. Германия терма жамоаси футболчисининг имкониятларини Гвардиола яхши билади. Чунки айнан у раҳбарлигида Киммих Мюнхенга олиб келинган ва асосий таркибга киритилганди.

Олдинроқ, Киммих жорий мавсумдаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаётганини тан олганди. Бундеслиганинг ортда қолган 24 туридан 18тасида майдонга тушган (шуларнинг 10тасида асосий таркибда) футболчи 4та гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган.