Канада делегацияси Ўзбекистонда сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитларга қизиқиш билдирди

Ўзбекистон 14 Март 2017 2720

14 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги Ишбилармонлик ассоциацияси (CERBA) бошқаруви раиси Нейтан Хант билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди. 

Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Канада ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётгани таъкидланди. Бугунги кунда мамлакатимизда Канада капитали иштирокидаги қарийб 40 корхона фаолият юритмоқда.

Мазкур Ишбилармонлик ассоциацияси Канада ва Евроосиё давлатлари ўртасидаги икки томонлама савдо ва инвестицияларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлайдиган мустақил тижорат ташкилоти ҳисобланади. Канада компанияларига савдо алоқаларини йўлга қўйишда кўмаклашиб, Европа ва Осиё бозорларидаги талаб ва таклифларни ўрганиш, бу борада турли тадбирлар, савдо миссиялари ташкил этиш билан шуғулланади. Маркетинг тадқиқотларини ўтказишга доир хизматларни тақдим этади.

Учрашувда Ўзбекистон билан Канада ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, икки давлат тадбиркорларининг ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашга оид масалалар муҳокама қилинди. Биргаликда икки томон учун ҳам манфаатли бўлган қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.

"Ўзбекистон иқтисодиёти изчил ривожланмоқда, – деди Нейтан Хант. – Мамлакатингизда сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамкорликка бўлган қизиқишимизни тобора оширмоқда. Ўзбекистон билан нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, янги қўшма корхоналар ташкил этиш ва бу соҳаларда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз".

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги Ишбилармонлик ассоциацияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги битим ижросига доир ҳужжат имзоланди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар