Қозоғистонда 1 июлдан пенсия ва нафақа тўловлари оширилади

Жаҳон 14 Март 2017 4338

Бугун, 14 март куни Қозоғистон Республикаси (ҚР) ҳукумат мажлисида "ҚРнинг ижтимоий таъминот масалалари бўйича баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси тасдиқланди. Бу ҳақида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг матбуот хизматига таяниб, Zakon.kz хабар берди. 

Юқорида  қайд этилган қонун лойиҳаси қуйидагиларни кўзда тутади:

- 2017 йилнинг 1 июлидан пенсиялар миқдори 2016 йилги кўрсаткичга нисбатан 20 фоизгача ошади;

- бола туғилиши муносабати билан бериладиган бир марталик нафақа тўлови 2017 йилнинг 1 июлидан 20 фоизга ошади.

Умумий пенсия миқдори йил бошида 9 фоизга ошгани инобатга олингани ҳолда 11 фоизга оширилади. Таянч пенсиялари миқдори йил бошида 7 фоизга ошгани ҳисобга олингани ҳолда, 13 фоизга оширилади. Шу тариқа, 2017 йилнинг 1 июлидан пенсиялар миқдорининг оширилиши 2016 йилга нисбатан 20 фоизга таъминланади. Бу Қозоғистондаги барча нафақахўрлар ёки 2 миллиондан зиёд кишини ўз ичига қамраб олади. 

Хусусан, 2017 йилнинг 1 январидан пенсиянинг минимал миқдори 40 950 тенгени ташкил қилган бўлса, шу йилнинг 1 июлидан бу кўрсаткич 45 711 тенгени қайд этади. Пенсиянинг ўртача миқдори 60 167 тенгедан 66 676 тенгега кўтарилади. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар