Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф ўз акаси ҳақидаги ноёб хотиралари билан ўртоқлашди

Жамият 14 Март 2017 62094

Одамлар борки, улар ҳақида гапириш эмас, ҳатто эслаш ҳам хуш келмайди. Одамлар борки улар ҳақида гапирганда вақт ўз аҳамиятини йўқотади. Чунки бундай зотлар ҳақида йиллар, асрлар мобайнида гапириб келинади. Уларнинг қилган ишлари, гўзал хислатлари, ўрнак бўлгудек ахлоқлари авлодларга етказилади. Ана шундай зотлардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эди. 

Kun.uz ҳазратнинг иниси, Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф билан суҳбат уюштирди. Мазкур суҳбат давомида ҳазратнинг болалик давридан тортиб, илм йўлида қилган ишларига қадар бўлган умр йўли тилга олинди.

Болалик хотиралари

“Бир сафар хўрозқанд олганимизда у киши менга энг каттаси бериб, ўзлари энг кичигини олган эдилар. Бунинг боисини сўраганимда кейинчалик бунга даъво қилмаслигинг учун, деб изоҳ берган эдилар. У киши мени акам бўлишлари билан бирга ҳар соҳада устозим ҳам бўлганлар”.

Оила масаласи

“Ҳазрат оила масаласига жуда эътибор қаратганлар. Чунки ўзбек халқи оила деган тушунчага жиддий эътибор қаратади. Шу сабаб у киши бу мавзуда жуда кўплаб китоблар ёзиб қолдирганлар. Энг муҳими оила масаласидаги қарашларини ўз оилаларидан бошлаганлар. Бунинг меваси ўлароқ, бугунги кунга келиб, у зотнинг фарзандлари оталари томонидан халққа, ватанга, динга қилган хайрли ишларини муносиб давом эттирмоқдалар”.

Спорт билан ҳамнафаслик

“Ҳазрат спортни жуда севардилар. Болаликларида рус тилидан иншо олишганида у киши “Пахтакор” стадионига қоровул бўламан”, деган мазмунда ижодий иш ёзганлар. Бунинг сабабини сўрашганида: “Маза қилиб футбол кўриш учун”, деб жавоб қайтарганлар. Умрларининг сўнгига қадар спорт билан ҳамнафас бўлиб яшадилар. Ҳатто, тақдир экан, спорт залида жон бердилар”.

Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф билан кечган суҳбатимиз жуда мароқли бўлди. У киши акалари ҳақида чиройли хотираларни ёдга олдиларки, кўриб киши ҳавас қилади. Мазкур суҳбатни сайтимизнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

Видео: Tas-IX

Видео: YouTube

Кун янгиликлари
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 7802 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 38103 Ўзбекистон
Милицияга «Самарқанд дарвоза»га бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берилди
20:59 1957 Жамият
Ходорковский ҳаракати Россия президентига қарши акция ўтказмоқчи
20:49 781 Жаҳон
МПА Тошкент шаҳар бўлими ногирон ўсмирларни волейбол жамоасига таклиф қилади
20:45 177 Спорт
Cadillac 4 йил ичида 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи
ЖЧ-2026’да конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилиши расман маълум қилинди
20:25 2089 Спорт
Катта миқдорда "сунъий қон" олиш усули ишлаб чиқилди
20:09 1134 Жамият
Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади
Туркия АҚШдан Гуленни вақтинчалик ҳибсга олишини кутмоқда
19:56 1100 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар