Малайзия Ички ишлар вазири Аҳмад Зоҳид Ҳомидий ўтган ойда мамлакат пойтахти Куала-Лумпур шаҳри аэропортида ҳалок бўлган Ким Чен Намнинг жасади мўмиёлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Малайзиядаги Star газетаси хабар ёзган.

"Ҳа, бу тўғри. Бундан мақсад жасадни сақлаб туриш", деган у журналистлар саволларига жавоб бера туриб. Унинг сўзларига кўра, КХДР етакчиси акаси айни вақтда Куала-Лумпурдаги шифохона жасадлар сақланадиган хонасидан олиб кетилган.

10 март куни Малайзия полицияси раҳбари Холид Абу Бакр пойтахт аэропортида ўлдирилган шахс чиндан ҳам КХДР етакчисининг акаси Ким Чен Нам эканлигини тасдиқлади.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Субраманиам Сатхасивам ўлим ман этилган VХ асаб-фалаж моддаси таъсирида юз берганлигини маълум қилди.

Малайзия расмийлари Ким Чен Нам жасадини олиб кетиш учун унинг оиласига 3 ҳафта муддат берган.

Малайзия ҳукумати Ким Чен Нам жасадини нима қилишни билмаяпти