Мексика билан чегарада девор қуришда иштирок этиш бўйича танловда Испаниянинг 60дан ортиқ компанияси рўйхатдан ўтди, деб хабар беради CNN.

Девор қурилиши лойиҳаси бўйича савдоларга етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтказилган испан компаниялари иштирок этиш ниятида бўлган барча компаниялар умумий сонининг 10 фоизига тенг.

Бундай компаниялардан бирининг эгаси Марио Бургоснинг айтишича, отаси Эквадорда туғилган, буваси ҳамда бувиси эса Европадан кўчиб келган. Бироқ, унинг сўзларига кўра, бу уни Мексика билан чегарада девор қуриш ҳуқуқини тақдим этиш бўйича савдоларда иштирок этишдан воз кечишига сабаб бўла олмайди.

«Мен муҳожирларга қарши эмасман. Гап янги иш ўринларини яратиш ҳақида бормоқда», - деди Бургос.

Танлов расман бошланмади, бироқ ички хавфсизлик Департаменти номзодларни шу ҳафта якунида танлаб ола бошлаши кутилмоқда.

Аввалроқ АҚШга Мексика билан чегарада девор қуриш учун 20 млрд доллар етишмаётгани хабар қилинганди.