ОАВ: Хитой Жанубий Кореядаги THAAD сигналларини нейтраллаштиради

Жаҳон 14 Март 2017 4425

Хитой Американинг THAAD РҚМ тизимларини Жанубий Кореяда жойлаштирилишига қарши чоралар кўра олмаслигига кўзи етганидан сўнг, бошқа тадбирларни кўра бошлади. Хусусан, ўзининг локаторларга қарши ускуналари билан THAAD радарларининг сигналларини тўсиб қўйишга қарор қилди, деб ёзмоқда South China Morning Post нашри. 

Аввалроқ, АҚШ Жанубий Кореяда ракета ҳужумларига қарши THAAD мажмуаларини жойлаштиришни бошлагани ҳақида хабар қилган эдик. 

Хитой халқ озодлик армияси генерали Ван Хунгуаннинг сўзларига кўра, Хитой Жанубий Корея янги президентини сайлаб олишини кутмайди. Чунки, Пекин маъмурияти расмий Сеул янги раҳбарияти ҳам бу борадаги сиёсатни ўзгартиришига ишонмайди. Шунга кўра, генералнинг сўзларига кўра, Пекин THAAD радарларининг сигналларини тўсиш чораларини кўради. 

"Биз ускуналаримизни THAAD ишга туширилишидан аввалроқ ўрнатиб бўламиз. Бунинг учун икки ой кутиш керак эмас", — деган Ван Хунгуан газетага берган интервьюсида. 

"Бизнинг бундай қурилмамиз бор, фақат унинг жойини керакли ҳудудга ўзгартиришимиз керак", — деган генерал. 

Шу билан бирга, Хитой армияси истеъфодаги полковниги Юэ Гэннинг айтишича, Хитой электромагнит технологиялардан фойдаланган ҳолда THAAD тизимларининг ишлашига тўсқинлик қила олади. Бунинг учун, шундай ускуналарни Корея ярим оролининг қаршисида жойлашган Шаньдун ярим оролига жойлаштириш кифоядир. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар