Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия масаласи бўйича музокараларнинг учинчи раунди бошланди. Бугун икки томонлама ва уч томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

Айни вақтда Россия делегациясининг Милош Стругар бошчилигидаги БМТ делегацияси билан учрашуви ўтказилмоқда. Россия делегациясига президентнинг махсус вакили Александр Лаврентьев раҳбарлик қилмоқда.

15 март куни ялпи мажлис ўтказилиши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдрахмонов музокаралар давомида Сурияда ҳарбий асирларни алмашиш масаласи муҳокама қилинишидан хабар берганди.