Остонадаги учрашувда қайси масалалар муҳокама этилиши ҳақида маълумот берилди

Жаҳон 14 Март 2017 6019
Фото: AFP

Сурия масаласини тартибга солиш бўйича янги учрашув Остонада 14—15 март кунлари ўтказилмоқда. Айни вақтда Қозоғистон пойтахтига Туркия, Эрон ва АҚШ делегациялари етиб келган.

"Туркия ва Эрон Ташқи ишлар вазирликларининг делегациялари келди, Россия Федерацияси президенти махсус вакили ва Россия ТИВнинг махсус вакили ҳам шу ерда", дея маълумот берган Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдрахманов.

Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Ануар Жайнаковнинг маълум қилишича, АҚШ номидан музокараларда элчи Жорж Крол ҳамда Вашингтондан келган вакиллар иштирок этади. Шунингдек, Иорданиядан вакиллар келишган.

Учрашувнинг биринчи куни дастлабки маслаҳатлашувлар, иккинчи куни эса ялпи мажлис ўтказилиши кутилмоқда.

Кайрат Абдрахмановнинг маълум қилишича, Остонадаги учрашувда асирларни алмашиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш масаласи муҳокама этилади.

"Кафолатловчи давлатлар маълумотига кўра, муҳокама қилинадиган масалалар қаторида ҳарбий асрларни алмашиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш масаласи ҳам бор. Шунингдек, гуманитар объектларни миналардан холи қилиш ва бошқа ҳарбий масалалар муҳокама этилади", деган у.

Эслатиб ўтамиз, Сурия масаласи бўйича аввалги музокаралар 23 январь куни Остонада бўлиб ўтган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72051 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37411 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21683 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81643 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62029 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1939 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1286 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1094 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 465 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 813 Маданият
Кўпроқ янгиликлар