Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. 

Унга кўра, пенсиялар нақд пул шаклида ҳар ойнинг 27-санасидан кечиктирилмасдан берилиши белгиланган.

Сайт таҳририяти бу қарор ижроси жойларда қандай олиб борилаётганига қизиқди.

Кун.uz ўз ўқувчиларидан шу каби ҳолатлар учраса, бу ҳақда сайт почтасига (info@kun.uz) ёки алоқа бўлими орқали хат йўллашни сўрайди. Келиб тушган хатлар ўрганилиб, вазиятга баҳо берилади.