«Порту» мўъжиза кўрсата оладими? Куннинг энг мураккаб саволи ҳақида

Спорт 14 Март 2017 2666

ЕЧЛ 1/8 финалининг кўп масалага ойдинлик киритиб бўлинган учрашувларидан бири Туринда бўлиб ўтади. «Ювентус» «Порту»ни қабул қилади. Tribuna.Uz бу учрашув атрофидаги воқеаларга ҳам тўхталиб ўтади.

Биринчи учрашувдаги ишончли ғалабадан кейин туринликлар чорак финал йўлланмасини деярли ҳал қилиб бўлишди ва бор эътиборини қуръа аниқлаб берадиган бўлажак рақибга қаратиши мумкин дейилмоқда. Аммо чемпионлар лигасида биз кўрган мўъжизалар олдиндан бирор нарсани айтиш тўғри бўлмаслигини кўрсатиб берди. Ким билади дерсиз балки португалияликлар ҳам мўъжиза кўрсата олар. Бунинг учун жамоа учта тўп фарқи ёки 3:1, 4:2 каби йирикроқ кўринишдаги 2 тўп фарқи билан ғалаба қозониши керак бўлади

Ўйин олдидан
Ювентус


Аллегри шогирдлари Италия чемпионатида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоага бош соврин учун курашадиган муносиб рақиб кўринмаяпти. Боз устига алоҳида ўйинларда ҳам жамоа очко йўқотадиган паллада ҳам ҳакамларнинг билиб-билмай ёрдам бериб юборишмоқда ва бу орқали чемпионлик учун деярли интрига қолмади. 

Аммо «Ювентус» «Порту»га қарши дастлабки учрашувда рақиб қизил карточка олгунига қадар яхши ўйин кўрсата олмади. Фақат бир кишилик устунликдан кейин жамоа ўзига керакли натижани қўлга кирита олганди. 

Порту

«Порту» ички чемпионатни муваффақиятли бошлай олмаганди. Бироқ сўнгги турларда жамоа кетма-кет ғалабаларни қўлга киритди ва ҳозирга келиб 2-ўринга қадар кўтарилиб олди ва пешқадам «Бенфика»дан 1 очкога ортда қолмоқда.

Чемпионлар лигасида ҳам жамоа бир текисда ўйнай олмади. Фақатгина сўнгги турда жамоа иккинчи қўлга киритган ҳолда шу босқичга етиб келди. Аммо биринчи жамоада имкониятларини пасайтириб юборди. Энди бу вазиятдан чиқиб кетиши учун Туринда бир бош баланд сакраши керак бўлади

Тахминий таркиблар:
«Ювентус»:
1. Буффон, 12. Сандро, 3. Кьеллини, 15. Бардзальи, 23. Дани Алвеш, 5. Пьянич, 6. Хедира, 17. Манджукич, 21. Дибала, 20. Пьяца, 9. Ҳигуаин.
«Порту»: 1. Касильяс, 2. Перейра, 28. Монтейро, 5. Маркано, 21. Лайюн, 22. Перейра, 16. Эррера, 20. Андре, 19. Жота, 10. Силва, 29. Соареш

Ўйиндан олдинги фикрлар
Дани Алвеш, «Ювентус» ҳимоячи

Ҳозирда ҳам жисмоний ва руҳий томондан ҳам яхши спорт формасига кириб улгурдик. Буёғига биз учун мавсумнинг энг муҳим палласи бошланади. Жамоада барча бирлашиб мавсумни ўта муваффақиятли якунлай олиши мумкин. «Ювентус»га келганимда бу ерда жуда кучли жамоага дуч келишимни кутгандим. Италия А сериясида кетма-кет беш марта ғалаба қозонган, ЕЧЛ финалига етиб борган жамоадан бошқа нарсани кутиб ҳам бўлмайди. Мен барча мусобақаларда ғалаба қозонишни истайдиган жамоага келганман. Шерикларим билан тарихий натижани қайд этишимиз мумкинлигини яхши билиб турибмиз.

Пауло Дибала, «Ювентус» ҳужумчиси:
«Бу интервьюимни Икер (Касильяс — Tribuna.Uz изоҳи) ўқийдими йўқми билмайман. Аммо умид қиламанки, у ўйиндан кейин менга футболкасини совға қилади. Ҳеч бўлмаса қўлқопини берар. Унга гол уришни истайманми? Албатта. Мен ҳар бир рақибни ҳурмат қиламан ва уларнинг ҳар бирига гол уришни истайман. Чунки бу менинг ишим.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар