Россия президенти Владимир Путин мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев гриппга чалинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Мамлакатимизда эпидемиологик вазият ҳамон жиддий бўлиб турибди. Дмитрий Анатольевични эҳтиёт қила олмадик», - деди у вазирлар маҳкамаси аъзолари билан ўтказган йиғилишида.

Маълумот учун, Медведев 14 март куни Арманистон президенти Серж Саргсян билан учрашув ўтказиши керак эди.