Самарқанд вилояти ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади

Иқтисодиёт 14 Март 2017 5958

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев раҳбарлигидаги делегация Россиянинг Татаристон республикасига ташриф буюрди. Унда икки минтақа ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилади. 

Хабар қилинишича, вилоят ҳокими ўзи раҳбарлик қилаётган делегация билан бирга республикада фаолият юритувчи "Алабуга" эркин иқтисодий ҳудуди, Камаз заводи, "Қозон" агросаноат парки ва IT-паркни бориб кўрган. 

Вилоят делегацияси, шунингдек, 14 март куни Иннополис ва махсус "Энергетика. Ресурсосбережение" кўргазмасига ҳам ташриф буюради. 

Бундан ташқари, Оқбўтаев Татаристон республикаси раҳбари Рустам Минниханов билан ҳам учрашади. 

Кўпроқ янгиликлар