Самарқандда автомобилларни олиб қочиш ҳолатлари ортган

Жамият 14 Март 2017 6607

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссияси томонидан шаҳарда олиб борган ўрганишлари натижаси муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти ҳудудий комиссияси томонидан 10 кун давомида Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида аниқланишича, Самарқанд шаҳрида айрим жиноятлар камайган бўлса-да, қотиллик, қасддан оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, фирибгарлик, ўғирлик ва автотранспорт воситасини олиб қочиш ҳолатлари ошган. 122 маҳаллада жиноятлар қайд этилган. Муқаддам судланганлар томонидан такроран жиноят содир этилиши ҳам кўпайган.

Сессияда ички ишлар идоралари, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, вояга етмаганларнинг ноқонуний равишда чет элга чиқиб кетишининг олдини олиш, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Ўрганиш давомида қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари ва масъул ходимларнинг ахборотлари эшитилди. Шаҳарда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан тавсиялар билдирилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32800 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18384 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 70955 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58902 Жамият
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2118 Жаҳон
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – маълумотномалар
13:41 1607 Жамият
«Барселона» Коутиньо учун навбатдаги таклифни жўнатди
13:40 2368 Спорт
Фото: Миробод туманида иссиқ сув қувури ёрилиши пона қоқиш билан «ҳал қилинди»
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Кўпроқ янгиликлар