Samsung Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган телевизорларни тақдим қилади

Технология 14 Март 2017 15619

Корейс технологияси бўйича юқори сифат стандартларига мос тарзда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Samsung телевизорлари юртимиздаги электроника дўконларида расман сотувга чиқарилди.

Бундан буён ватандошларимиз расмий сотувдаги Samsung телевизорларини чакана савдо тармоқлари орқали, жумладан, “Кредит Азия” ва “Медиа Парк” каби савдо марказларидан харид қилишлари мумкин бўлди.

Бундай хариднинг афзаллиги нимада?

Биринчидан, фойда ва қулайликни алоҳида қайд этиш лозим. Дўкондан мамлакатимизда тайёрланган Samsung телевизорларини исталган тўлов усуллари орқали сотиб олиш имконияти мавжуд.

Иккинчидан, Samsung телевизорларини кредит асосида ҳам харид қилиш мумкин. Бунда кредит учун маблағ ажратиш ва уни расмийлаштириш учун кутилганидан кам вақт сарфланади.

Учинчидан эса харидор сифатида сиз ишончли маҳсулотга эга бўласиз. Samsung телевизорлари халқаро сифат стандартларига мувофиқ равишда ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, компания мазкур маҳсулот учун юқори даражадаги кафолат хизматини ҳам тақдим қилади.

 

Маҳсулот ҳақида

Расмий маҳсулотлар қаторида 49, 40 ва 32 дюймли экранлар билан тайёрланган моделлар тақдим қилинган бўлиб, улар ҳашамдор дизайн ва аниқ контурлар билан ажралиб туради, бу эса ўз навбатида мазкур телевизорлардан исталган интерьерда фойдаланиш имкониятини беради. Телевизорлар чақмоқ уриши, электр қуввати тармоғидаги узилишлар ва файлли вирусларга қарши кучли ҳимоя тизимига эга.

Samsung дисплейлари энг майда деталлар ва ёрқин рангларни акс эттира олиши, шу билан бирга, динамик саҳналарни ҳам аниқ узатиши билан фарқланиб туради. Шовқинларни бартараф қилишнинг инновацион технологияси ва Samsung телевизорларидаги илғор ранг узатиш тизими тасвир тиниқлигини шу қадар кучайтирадики, томоша чоғида ўзингизни экранда юз бераётган воқеаларнинг иштирокчисидай ҳис қиласиз гўё.

Американинг IHS компанияси тақдим қилган маълумотларга кўра, 2006 йилдан бошлаб Samsung компанияси жаҳон телевизор бозорида биринчи рақамли бренд номини ҳар йили қўлга киритиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида жами 427 млн дона телевизор сотувга чиқарилган. Samsung компанияси узоқ йиллардан бери янгидан-янги технологияларни ишлаб чиққан ҳолда истеъмолчиларнинг талабларини олдиндан тушуниш ва жараёндан бир қадам олдинда юришга интилиб келади.

Samsung ўтган йиллар мобайнида технология соҳасидаги янгиликлар ва замонавий телевизорларга фойдали инновацияларни татбиқ қилгани учун бир қатор нуфузли мукофотлар билан тақдирланган. Хусусан, компания жисмоний имконияти чекланган одамларга қулайлик яратиш мақсадида 2015 йилдаги телевизор моделларига турли фойдали функцияларни жорий этгани учун Британия Қироллиги кўзи ожизлар миллий институти (RNIB) – “Тенг имкониятлар жамияти”нинг мукофотига лойиқ кўрилган. Бундан ташқари, Samsung Smart TV ақлли телевизорларида қўлланган янгиликлар, жумладан, илғор дизайн ва муҳандислик ишланмалари учун компания халқаро CES 2016 кўргазмасининг Best of Innovation мукофотига сазовор бўлган.

 

Samsung Electronics компанияси ҳақида

Samsung Electronics Co., Ltd. илғор ғоялар ва инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этиб, бутун дунё бўйлаб одамларни илҳомлантиради ҳамда истеъмол бозорининг келажагини шакллантиради.

Биз телевизор, смартфон, тақиладиган қурилмалар, планшет, камера, маиший техника, принтер, тиббиёт қурилмалари, тармоқли ускуналар ва яримўтказгичлар тўғрисидаги одатий тасаввурларни ўзгартирамиз. Шунингдек, компания SmartThings деб аталадиган очиқ платформа, ҳар хил турдаги ақлли қурилмалар ва соҳалараро жадал ҳамкорликни ривожлантириш орқали буюмлар интернети номли инновацион саноатда ҳам етакчилардан бири ҳисобланади. Samsung жаҳоннинг 84 мамлакатида 319 000 ортиқ инсонни иш билан таъминлаган. Компания тўғрисидаги сўнгги хабарларни қуйидаги сайтларда ўқишингиз мумкин: www.samsung.kz ва news.samsung.com.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар