Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида иккита учрашув ўтказади.  23 март куни миллий терма жамоа Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, 28 март куни Тошкентда Қатар термасини қабул қилади.

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Пахтакор”), Игнатий Нестеров («Локомотив”), Муроджон Зухуров («Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец («Бейжинг Гуоань», Хитой), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»),  Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия), Анзур Исмоилов («Чанчунь Ятай», Хитой),  Даврон Ҳошимов («Пахтакор»), Олег Зотеев («Локомотив»).

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Локомотив»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой), Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА), Вадим Афонин («Оренбург», Россия), Саламат Қуттибоев («Локомотив»), Сервер Жепаров («Сепаҳон», Эрон), Жамшид Искандеров («Пахтакор»), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар).

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Ас-Сайлия», Қатар).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи А гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.