Электрокарлар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2018 йилга келиб кичик кроссоверини ишлаб чиқаради. Autocar нашрининг хабар қилишича, янги машина «арзон» Model 3 электрокари негизида ишлаб чиқарилади ва Model Y деб номланади.

Унинг ўзига хос жиҳатларидан бири Model X услубидаги орқа эшиклари бўлади. Model X орқа эшиклари автомат равишда юқорига очилади. Бундан ташқари, Model Y янги авлод муқобил бошқарув тизимини олади. Унинг таркибига 8та атрофни кўрсатувчи камера, 12та янгиланган ультратовушли датчик, такомиллаштирилган радар ва компьютер киради. Ҳисоблаш техникаси аввалгисидан 40 марта тезроқ ишлайди. 

Ҳозирча, янги электрокроссовер ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.