Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тунги соат 02:00ларда номаълум шахс Қорасув кўчасида яшовчи ҳеч қаерда ишламайдиган, 1985 йилда туғилган аёлни ўз уйи олдида куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг 30 минг сўм пули, қўл соати ва 2 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Яшнобод тумани Бирлашган кўчасида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.