Туркия БМТ, ЕХҲТ ва Европа Кенгашига Нидерландия устидан шикоят қилади

Жаҳон 14 Март 2017 3600
Фото: Reuters

Туркия Нидерландия билан муносабатларда юзага келган дипломатик можаро туфайли бирданига БМТ, ЕХҲТ ва Европа Кенгашига шикоят қилмоқчи. Бу ҳақда дипломатик манбаларига таянган ҳолда Hürriyet Daily News хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, Туркия ушбу халқаро институтларга Нидерландия Вена конвенциясининг дипломатик муносабатлар тўғрисидаги бандларини бузгани юзасидан мурожаат қилмоқчи.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Нидерландия билан можаролар туфайли Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига юзланмоқчилигини билдирганди. Кейинроқ Туркия Нидерландияга иккита ҳолат бўйича нота йўллади. Туркиянинг Европа Иттифоқи бўйича ишлар вазири Умар Челик Нидерландияга нисбатан санкциялар қўлланиши шубҳасиз эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни нидерландлар турклар делегацияси самолётига қўнишга рухсат бермагач  Туркия ва Нидерландия ўртасидаги дипломатик можаро юзага келди. ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги Туркия делегацияси Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида турк жамияти қаршисида конституцияга киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар ҳақида нутқ қилмоқчи эди. Нидерландия ҳукумати эса хавфсизлик нуқтаи назаридан унинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 141127 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 50975 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 48955 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145031 Жамият
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 57 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 227 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 2625 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 2279 Ўзбекистон
Матьё "Барселона"дан кетишини маълум қилди
22:38 / 28.05.2017 1769 Спорт
Кўпроқ янгиликлар