Туркия Нидерландия элчисига мамлакатга киришни тақиқлади

Жаҳон 14 Март 2017 6539

Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Қуртулмуш Нидерландия элчисига мамлакатга кириш тақиқлангани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Шунингдек Туркия Нидерландия билан юқори даражадаги барча учрашувларни бекор қилди. Бу ҳақда эса CNN Turk хабар тарқатди.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара вазирларининг чиқиш қилишига тақиқ қўйилгани туфайли Нидерландияга дипломатик санкциялар билан таҳдид қилди ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли 11 март, шанба куни Роттердамдаги митингга ташриф буюриб, Туркия фуқароларига 16 апрель кунги референдумга қўйилган конституциявий тузатишлар ҳақида маълумот етказишни режалаштирганди. Бироқ унинг самолёти Нидерландияга киритилмади. Шунингдек, мамлакатга митингда қатнашиш учун Туркия оила масалалари бўйича вазири Фотима Бетул Сайян Кайя ҳам ер усти транспорти орқали кириб келишни мақсад қилганди, бироқ Нидерландия ИИВ ходимлари вазир автомобили йўлини тўсиб қўйишди, кейинчалик эса бу давлат ҳукумати уни “номақбул меҳмон” деб атади ва мамлакатдан чиқариб юборди.

Бундан ташқари, CNN Turk’нинг хабар беришича, Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Қуртулмуш Нидерландиядан бўлган барча дипломатик рейслар бекор қилингани ҳақида маълум қилган.

Аввалроқ Нидерландия бош вазири Марк Рютте мамлакатга Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғлининг самолёти киритилмагани туфайли узр сўрамаслигини айтиб ўтганди.

Кун янгиликлари
Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!
13:28 38085 Жамият
Ҳаётга ташналик акс этган суратлар
21:21 / 21.05.2017 37619 Lifestyle
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 102792 Жамият
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Ўзбекистонга келди
Трамп Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўла олмаслигини айтди
22:03 392 Жаҳон
Америкалик "Титаник"даги плагиат учун Жеймс Кэмерондан 300 миллион доллар талаб қилмоқда
Украиналик чегарачилар Қримда бўлган ўзбекистонликларни Украинага қўйишмади
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 2561 Жамият
«Сандерленд» Мойесни ишдан бўшатди
21:27 718 Спорт
Май бошида вафоти эълон қилинган Туркманистон бош вазири ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди
21:26 3973 Жамият
Кўпроқ янгиликлар