Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг Туркияга ташрифи вақтида икки давлат ўртасида фуқароларнинг ўзаро ташрифлари шартлари ҳақидаги келишув ва таълим соҳасида ҳамкорлик ҳакидаги меморандум имзоланди.

Ҳужжатларнинг имзоланиши Украина ва Туркия бош вазири Владимир Гройсман ва Бинали Йилдирим иштирокида Анқарадаги "Чанкая" саройида бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари шартлари ҳақидаги келишув контактсиз электрон ташувчига эга паспорт эгалари бўлган Украина ва Туркия фуқаролари виза олмаган ҳолда икки давлат ҳудудига киришлари, чиқишлари, улар орқали ўтишлари ва бу давлатлар ҳудудларида 90 кундан 180 кунгача қолишлари мумкинлигини кўзда тутади.

Шунингдек, Украина таълим ва фан вазири Лилия Гриневич ва Туркия олий таълими кенгаши раиси Екта Сарач томондан таълим соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланган.